Главная » 2020 » Yanvar » 25 » ОЛИМЛАР ҚАРИЛИКНИНГ АСОСИЙ БЕЛГИЛАРИНИ АНИҚЛАШДИ…
20:05
ОЛИМЛАР ҚАРИЛИКНИНГ АСОСИЙ БЕЛГИЛАРИНИ АНИҚЛАШДИ…
Олимлар олиб борган изланишлар натижаси одам қаришидан дарак берувчи асосий белгиларни кўрсатиб берди.
1. Тери қуруқшаши. Агар терингиз қуруқшай бошласа ва унга ҳеч қандай крем ёрдам бермаса, хавотирга тушманг. Сиз қарий бошлабсиз. Одам қарий бошлаганда териси эластикликни таъминловчи коллаген моддасини янада камроқ ва камроқ ишлаб чиқара бошлайди.

2. Тана бўйлаб сочлар тўкила бошлаши. Фақат бошдаги сочлар тўкила бошласа, бу қарилик белгиси эмас. Қачонки, танангиз бўйлаб сочлар тўкилиш палласига кирса, билингки, қарилик мўралай бошлабди. Бу паллада ҳатто киприклар ва қошдаги сочлар ҳам тўкила бошлайди.

3. Қўл-оёқлардаги ҳолсизлик. Ёш 35 дан ошгач, қўл ва оёқлардаги мушаклар ожизлаша боради. Шунинг натижасида қўл ва оёқлар, бармоқлардаги ҳолсизликка қарши кураш оғирроқ кечади. Одам зиналардан юқорига кўтарилишда жиддий муаммоларга дуч келади. Оёқ-қўллари тез чарчаб қолади.

4. Терида доғлар ҳосил бўлиши кексаликдан дарак эканини барча билади. Агар сиз қуёшда кўп юрсангиз ва кремлардан фойдаланмасангиз, теридаги доғлар катталаша боради.

5. Уйқусизлик. Бу ҳолат кексаликнинг асосий белгиларидан биридир. Одам ёши ўтган сари камроқ ухлайдиган бўлиб қолади. Кечалари уйқусизликдан азоб чекади.

Саломат бўлинг! Оллоҳ умрингизни узун қилсин!
Просмотров: 114 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar